14 Январ 2021 йил 360

ЭҲТИРОМГА МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

     Ҳақиқий ватанпарвар инсонларни шарафлаб, улар шаънига энг эзгу сўзларни сўзлаш ота-боболаримиздан қолган мерос. Широқ, Тўмарис, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди каби афсонавий қаҳрамонларимиз ҳикояларини эшитиб улғайдик. Навоий вилоятида ҳам аждодларга муносиб издош бўлиб келаётган соҳа ҳодимлари талайгина. Эрта тонгдан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида Кармана туманидаги мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Шундан сўнг, тантанали байрам тадбири Навоий вилояти ИИБ биносида ташкил этилди. Даставвал, Ички ишлар вазирининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Тизимда узоқ йил меҳнат қилган касб фидойиларига вазирликнинг кўкрак нишонлари, пул мукофотлари ҳамда Бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
     Ўтган 2020 йил Бутунжаҳон бўйлаб жуда оғир кечди. Шундай оғир шароитда ҳам халқимиз билан ҳамнафас бўлиб, юрт тинчлигини ва унинг осойишталигини сақлашда, пандемияга қарши курашишда Ички ишлар ходимларининг меҳнати таҳсинга лойиқ. Доим ҳушёр ва сергак бўлган сиз фидойиларни 
14-январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами билан муборакбод этамиз. Фаолиятингиз бардавом бўлсин!

              Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси

Text to speech