12 Январ 2021 йил 91

Қизилтепа туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ажрим ёқасида турган оила сақлаб қолинди

            Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан мунтазам равишда оилавий ажримларни олдини олиш бўйича аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири туманнинг "Демас" МФЙ, "Чорбоғ" қишлоғида ташкил этилди. Маҳаллий аҳоли, жамоатчилик Кенгаши ҳамда туман 6-сонли ИИБ ходимлари иштирок этган йиғилишда ушбу қишлоқда яшовчи фуқаролар А.Ж ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ш.Ҳларнинг оилавий можаролари, ўзаро келишмовчилик сабаблари атрофлича муҳокама қилинди. Аён бўлишича, А.Ж арзирли сабабларсиз аёли билан мунтазам равишда тортишиб келган. Натижада турмуш ўртоғи Ш.Ҳ 3 нафар фарзанди билан жорий йилнинг январь ойи бошларида ота уйига кетиб қолган. Масала юзасидан ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари сўз олиб, оила муқаддас даргоҳ эканлиги, ота-оналар фарзандларининг келажаги, таълим-тарбиясига жавобгар эканликлари борасида тушунчалар бериб ўтишди.
        - Мазкур оилада анчадан буён содир бўлиб келаётган келишмовчиликлар сабабли оила ажрим ёқасида бўлган, - дейди туман 6-сонли ИИБ бошлиғи, подполковник М. Зарипов. Бугун кенг жамоатчилик билан ушбу масалани ўрганиб чиқдик. Аввал ҳам маҳалла фаоллари билан биргаликда яраштирув комиссиясида ушбу масала бир неча бор кўрилиб, уларга йўл-йўриқ ва ярашиш учун муҳлат берилганлиги, бу вақт давомида фуқаро Ш.Ҳга ҳимоя ордери топширилганлиги таъкидланди. Шунга қарамасдан оилада нотинчлик давом этиб борган.
          Ҳозирда уларга муросага келишлари учун имкон берилиб, эндиликда доимий равишда маҳалла фаоллари, отинойилар ҳамда туман ИИБ ходимлари назоратида бўлишади.
             

                   Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech