14 Декабр 2020 йил 299

Навбаҳор туманида ИИБ ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

Навоий вилояти Навбаҳор туманида ИИБ ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Ходимларнинг саломатликларини яхшилаш, келгуси иш фаолиятларида ижобий натижаларни қайд этишлари учун кўмаклашиш мусобақанинг асосий мақсади этиб белгиланди. 

Дастлаб,  бадантарбия машғулотлари бажарилиб, сўнгра мини футбол баҳсларига старт берилди. Соғлом рақобат руҳида ўтган баҳсларда ходимларнинг эпчиллиги, чаққонлиги билан биргаликда матонати яна бир бор синовдан ўтказилди. 

"Бугунги мусобақа аввалгиларига қараганда анча кўтаринки руҳда ўтди десам муболаға бўлмайди", - дейди туман ИИБ ходими Элмурод Ашуров. Бу каби спорт мусобақаларининг доимий ташкил этилиши биз  ходимларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашимизга замин яратади.     

Баҳслар якунида фаол иштирок этган ходимларга туман ИИБ томонидан миннатдорчилик билдирилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech