5 Декабр 2022 йил 366

Навоийда ёш ходимларни ишга мослаштиришга қаратилган психопрофилактик ишлар амалга оширилмоқда

Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи психологлари томонидан ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатларлари, экстримал вазиятларда психологик турғунлигини таминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри бахо беришни шакллантириш бўйича психопрофилактик тадбир ташкил этилди.

 Бу каби ишлар жамоада ижтимоий-маънавий, руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик ва норозичилик каби салбий ҳолатларга йўл қуймаслик, ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажаришига масъулияти ва жавобгарлик ҳиссини янада оширишни таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech