16 Феврал 2023 йил 383

Навоийда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш” ойлиги давом этмоқда

 1-февралдан 1-мартгача юртимизда давом этаётган “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш” ойлиги муносабати билан НДКТУда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ички ишлар бошқармаси масъуллари иштирокидаги тадбирда олийгоҳ  сиртқи бўлим талабалари қатнашди. Тадбир давомида махсус ролик намойиш этилиб, унда гиёҳванд воситалар, хусусан синтетик дори воситалари истеъмолининг салбий оқибатлари, бу борада юзага келаётган жиноятлар, ёшлар орасидаги вазият таҳлили ҳақида сўз борди.  Шундан сўнг ҳар бир маърузачи ўз фаолиятидан келиб чиқиб, ҳаётий мисоллар асосида мавзу юзасидан фикр билдирди ва гиёҳвандлик иллатининг бугунги интернет замонида, айниқса тобора  долзарблашаётганлигини кўрсатиб ўтди.    

Тадбир якунида талабаларни қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан жавоб берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech