23 Март 2023 йил 229

Навоийда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Орамизда ҳалол мехнат қилиш ва унинг ортидан рўзғорига даромад олиб келиш ўрнига  бошқаларни ажал домига тортиб осон йўллар билан моддий манфаатни кўзлаганлар ҳам топилади.  Гиёҳванд  моддалар савдосини йўлга қўйиб одамларни оғу домига тортган жиноий гурухнинг фаолиятига чек қуйилди. Тўда боши  навбаҳорлик 54 ёшли М.Н аввал хам худди шу жинояти сабаб 3 маротаба судланиб жазога тортилган.  Инсонпарварлик тамойили асосида унга имконият берилган бўлсада қинғир ишига якун ясамади. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас,-деб бекорга айтилмаган экан, бу гал ҳам пробация назоратида бўла туриб ҳамтовоқлари орқали 200 грамм миқдордаги заҳриқотилни бир нечта харидорларига 10 млн сўмга пуллади. Мазкур тўда аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Хар қандай ноқонуний хатти харакатга қонун ўз ҳукмини айтади, албатта. Ўз вақтида тўхтатиб қолинган гиёҳванд модда қанча-қанча инсонлар ҳаётини асраб қолгани шубҳасиз.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech