17 Март 2023 йил 239

Навоийда "Хавфсиз ҳаёт учун" ойлиги доирасидаги тадбирлар олис туманларда ҳам ташкил этилмоқда

"Хавфсиз ҳаёт учун" ойлиги доирасида вилоятнинг олис ҳудудларида ҳам тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, Зарафшон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХ гуруҳи "Даугизтау" МФЙда истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашиб амалдаги "Йўл ҳаракати қоидалари", қоидабузарликлар натижасида содир этилаётган аянчли автоҳалокатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини батафсил тушунтирди.  Шундай тарғибот тадбири Конимех ва нурота туманларида ҳам давом эттирилди.  Конимех тумани "Карак-Ата" ОФЙда жойлашган 18-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан суҳбатда "Хавфсиз ҳаёт учун"ойлигининг мақсад-вазифалари, пиёдаларнинг йўлларда ҳаракатланиш тартиби, зарур йўл қоидаларини тушунтирилди. Нуротада эса ташвиқот ишлари билан бирга ҳаракат итирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар учун қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлаклари ва йўл ётқизиқлари қайта чизиб чиқилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech