9 Август 2022 йил 321

Навоийда ойлик доирасида Нурота тумани ИИБ ходимлари иштирокида тадбирлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Кадрлар бўлими катта инспектори катта лейтенант Козимбек Аккулов ташрифи ҳамда “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан Нурота тумани ИИБ ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги туб ислоҳотлар замирида она Ватанни асраб-авайлаш ва унга муносиб фарзанд бўлиш, ўсиб келаётган ёш авлодни юртга садоқат руҳида тарбиялаш борлиги ҳақида сўзлади. Сўнг хизмат инзомига риоя этиш ҳамда хизмат қуролидан фойдаланиш, қисмларга ажратиш ва йиғиш мавзуларида амалий машғулотлар ташкил этилди.

 Шу куни ташриф иштирокчилари билан хизмат вақтида ҳалок бўлган ходим хонадонига ташриф буюрилиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, хизматда ҳар томонлама ўрнак бўлаётган маъсулиятли ходимларнинг ота-оналари билан учрашиб ташаккур билдирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech