21 Декабр 2020 йил 299

  Ватанпарварлик карвони Хатирчи тумани меҳмони

          Вилоят ИИБ ходимлари, Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейи ўқувчилари ва  ҳарбий техникалардан иборат ватанпарварлик карвони бугун вилоятнинг олис ҳудудларидан бири Хатирчи туманига ташриф буюрди. Даставвал, туманнинг 22-умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ташкил этилиб, бир-биридан қизиқ ҳарбий чиқишлар маҳаллий аҳоли ва ўқувчи ёшлар эътиборига ҳавола этилди.
- Бугунги кун биз учун унутилмас кунлардан бири бўлди десам муболаға бўлмайди, - дейди, Хатирчи тумани 22-умумтаълим мактаби ўқувчиси Одина Бахранова. Юртимизнинг тинчлиги, фаровонлиги йўлида туну-кун хизматда бўлган Ички ишлар ходимлари таълим даргоҳимизга ташриф буюришиб, ўзларининг жанговар чиқишларини намойиш этишди. Ватанга бўлган муҳаббатимиз янада ошди. Фаровонли кунлар бардавом бўлсин.

          Шундан сўнг, Жалоир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Лочин болалар спорт клуби майдони ватанпарварлик карвонининг навбатдаги манзили бўлди. 1000га яқин маҳаллий аҳоли ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этган ушбу тадбирда ҳам вилоят ИИБ соҳавий ходимларининг хизмат фаолиятидан лавҳалар намойиш этилди. Барча туманларда бўлгани каби Кинология хизмати ҳамда Махсус отряд ходимларининг чиқишлари Хатирчилик ёшларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.
- Ёшлигимдан Ички ишлар ходимларига ҳавас қилиб келаман, - дейди, 10-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ахрор Раҳматуллаев. Ҳарбий чиқишларни фақат интернет ёки бўлмасам ойинаи жаҳонда кўрганмиз. Ҳозир анашу чиқишларни ўз кўзимиз билан кўрдик ва завқ олдик. Келажакда мен ва ўртоқларим ватанимизга камарбаста бўламиз.

   Шу куни Хатирчилик минглаб ёшлар ватанпарварлик туйғусини яна бир бор юракдан ҳис этишди.

          Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech