30 Декабр 2020 йил 383

Навоийда ўтказилаётган тезкор тадбирлар давомида Зарафшон шаҳрида жойлашган бангихона фаолиятига чек қўйилди

        2020 йилнинг 9 декабрь куни соат 15:00ларда шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Зарафшон шаҳрида яшовчи 1983 йилда туғилган, миллати рус, Зарафшон шаҳар саноат ҳудудида жойлашган жун ишлаб чиқариш цехи ишчиси  Д.А яшаш хонадонида танишлари, Ф.В. ҳамда Ф.Сга  “Крокодил” номли гиёҳвандлик моддасини тайёрлаш ва истеъмол қилиш учун шароит яратиб берганлиги ҳамда биргаликда истеъмол қилиб, бангихона ташкил қилганлиги аниқланган.

        Ҳолат юзасидан Д.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                   Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

Text to speech