18 Ноябр 2022 йил 438

Диққат!!! ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети ўқишга таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети

“Йўл-патруль фаолияти” (5 та ўрин), ҳамда “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” (2 та ўрин), йўналишларига бўйи 170 см паст бўлмаган ҳамда “Паспорт тизимини таъминлаш” (1 та ўрин) йўналишига бўйи 165 см паст бўлмаган, ўқишга олий маълумотли (факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади) ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

-  Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

-  фуқаролик паспорти;

-  ҳарбий гувохнома асл нусхаси;

-   бакалавр дипломи асл нусхаси.

-  номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

-  анкета (ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумот).

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар 2022 йилнинг 5 ноябрдан – 5 декабрь кунига қадар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

2022 йилнинг 5 ноябрь – 5 декабрь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

 

Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари:

(79) 229-53-00;  (79) 229-52-03.

 Телеграмм канали: t.me/navviliibnomzod – дан ахборот олиб боришингиз мумкин.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech