17 Сентябр 2022 йил 1667

ID карта олиш тартиби

Биометрик паспортларни ИД-картага алмаштириш тартиби

ID -карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади (240 минг 300 сўм).

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси, уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари, уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга .

Биометрик паспортларни ИД-картага алмаштириш;

  2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;

  2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Фуқаро ID-карта олиш учун ҳудудий Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига қўйидагиларни тақдим этади:

  • белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  • илгари берилган паспорт ёки ИД-карта;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ИД-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
  • ваколатли органнинг қарори (ИД-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
  • давлат божи тўланганлиги ҳақида квитансия (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитансия мажбурий эмас).

ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида берилади.

 Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати

 

Text to speech