14 Ноябр 2022 йил 333

ИИВ масъулларидан иборат республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятида ўрганишларини бошлади

  Коррупция мамлакат тараққиёти учун хавфли иллатлардан бири. Шу боис бу мавзу ҳар қачонгидан муҳим ва долзарб аҳамият касб этади. Сабаби иқтисодиётни ривожлантириш, миллий ўзликни англаш йўлида кечаю кундуз меҳнат қиладиган даврда яшаяпмиз.

Навоий вилояти ИИБда бўлиб ўтган йиғилишнинг бош мавзуси ҳам шу бўлди. Унда сўзга чиққан ИИВ маъсул вакиллари фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, порахўрлик каби жиноятларни олдини олиш ҳамда коррупцион ҳолатларни аниқлашнинг самарадорлигини ошириш борасида маъруза қилди. Шунингдек, ходимларнинг хизмат интизомига риоя қилиш, фуқаролар билан ҳалол ва холис муносабатда бўлиш каби мавзулар илгари сурилди.

Мухтасар айтганда, коррупция — тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech