30 Май 2023 йил 253

ИИВ Навоий академик лицейида Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари тарғибот тадбири ташкил этди

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими масъул ходимлари ва ИИВ Академиясига ўқишга ҳужжат топширган ИИВ Навоий академик лицейи 2-босқич ўқувчилари ва ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига “Қабул-2023” танловларида ҳар қандай шахсларни Академияга киритиб қўйиш ҳақидаги ёлғон гапларига алданмасликлари, бунадай шахслар таклиф билан мурожаат қилган ҳолларда ШХББ ходимлариниг телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, академик лицей масъул ходимлари томонидан битирувчи ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириши, ИИВ Академиясида бўлиб ўтадиган имтихонларга тайёргарлик натижалари тушунтириб ўтилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech