8 Октябр 2020 йил 240

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “В Навоинской области массово отправляют животных” видеотасвир юзасидан Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан расмий МУНОСАБАТ

     Зарафшон шаҳри “Мурунтоғ қўрғони” ҳудудида дайди итлар кўпайиб кетганлиги ва шу ерда яшовчи фуқароларнинг чорва молларига ташланиб, уларга зарар етказаётганлиги тўғрисида эътирозлар кўпайганлиги сабабли, ушбу фуқароларга дайди итларни ушлаш ва уларни заррарсизлантириш юзасидан Зарафшон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.

    “Мурунтоғ қўрғони” ИИБ ва Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан аҳолига ит ва мушукларни қаровсиз кўчага чиқармаслиги, кўча ва жамоат жойларига олиб чиққанда тумшуқбоғи бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Қўрғонда яшовчи фуқаролар У.С., А.Г. ҳамда Г.Г.лар кўчаларда итлар ўлдириб кетилаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишган. Ушбу мурожаатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда итлар дайди ва қаровсиз эканлиги, ўлган итлар жасадларида бирор-бир жароҳат излари йўқлиги аниқланди.

    Зарафшон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлими ходимлари 2020 йил сентябрь ойи давомида “Мурунтоғ қўрғони” ҳудудида ҳеч қандай тадбир ўтказилмаганлигини маълум қилди.

     Дайди ва қаровсиз итларнинг ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech