2 Октябр 2020 йил 308

Ижтимоий тармоқларда оммалашган “Ибн Сино томондан ГРЭС постига киришда шу светафордан ўтгандан йўл кичрайиб бир томонида фақат бир машина ҳаракатланиши имконигина бўлади..." видеолавҳа юзасидан расмий МУНОСАБАТ

     Ҳақиқатда, Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг "Навоий ИЭС пости" ёнида йўл торайган. Икки томонлама ҳаракатланувчи йўлдан бир йўналишда фақат битта транспорт воситасининг ҳаракатланиши учун имконият мавжуд. Бироқ, олдинда ҳайдовчини огоҳлантирувчи йўл белгиси ўрнатилган ҳамда 1.3 чизиғи чизилган. 
     Ҳайдовчиларга таъкидлаш ўринлики, ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумот тарқатмасликлари ҳамда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий риоя қилган ҳолда ҳаракатланишлари мақсадга мувофиқдир.

 

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ

Text to speech