25 Январ 2021 йил 305

Карманада 20 ёшли йигитча ўғирликка қўл урди

      2021 йилнинг 05 январь куни соат 04:30 ларда, 2001 йилда туғилган Кармана тумани Арабхона МФЙ “Дархон-2” массивида яшовчи, муқаддам судланмаган В.А ўзганинг мол-мулкини яширин равишда қўлга киритиш мақсадида, 1988 йилда туғилган  Кармана тумани Шибзон МФЙ Янгиобод кўчасида яшовчи Д.Бга тегишли бўлган молхонасига ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган бозор нархи 6 миллион сўмлик бир бош қора молини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.

   Мазкур ҳолат юзасидан В.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси  2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

                 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech