24 Декабр 2020 йил 338

Конимехликлар ватанпарварлик карвонини илиқ кутиб олишди

       Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан ҳаракатланаётган ватанпарварлик тарғибот автокарвони Конимех туманига етиб келди. Бир мақсад бир ғоя остида ёшларни бир жойга жамлаган мазкур тадбир туманнинг 29-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Дастлаб туман сектор раҳбарлари сўз олиб,  мамлактимизда амалга оширилаётган ислоҳот ҳамда  кенг имкониятлар ҳақида сўз юритиб, ўқувчиларни мазкур жараёнда фаол бўлишга юрт тақдирига бефарқ бўлмасликка чақиришди. Шундан сўнг вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Кинология хизмати ходимлари хизмат итлари орқали жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашдаги амалий тажрибаларини намойиш этишган бўлса, Йўл ҳаракати хавфсизлги бошқармаси ходимлари соҳага жорий этилаётган янги инновацион технологиялар ҳамда уларнинг афзаллиги борасида қизиқарли маълумотларни бериб ўтишди.

 

Тарғибот автокарвонининг кейинг манзили туманнинг олис Зафаробод қўрғони бўлди.

Кўплаб ёшлар, маҳаллий аҳоли иштирок этган тадбирда фуқароларга ватанни севиш, уни ардоқлаш шарафли бурч эканлиги кўргазмали чиқишлар орқали намойиш этилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси Махсус атряд ходимлари томонидан портловчи моддани аниқлаш ва зарарсизлантириш бўйича амалий кўникмалар кўрсатилди. Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари томонидан намойиш этилган жанговар чиқишлар барчага бирдек манзур бўлди.

 

    Мухтасар айтганда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилаётган бу каби амалий саъй ҳаракатлар келажакда ёшларимизни чин маънода ватанпарвар бўлиб камолга етишларида ҳамда юрт тақдирини ўз тақдири деб биладиган ҳақиқий фидоий инсон бўлиб етишишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

                    Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech