14 Декабр 2020 йил 302

Нафси ҳакалак отган "олиб сотар" бир йўла икки фуқарони чув туширди

               1994 йилда туғилган Навбаҳор тумани Арабсарой МФЙда яшовчи, вақтинча ишсиз, фуқаро Н.Ш ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йилнинг апрель-май ойларига қадар, 1995 йилда туғилган Навбаҳор тумани Дул-дул МФЙда яшовчи Ж.Хнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган нархи 23 миллион сўмлик икки бош қора молини оғзаки равишда келишиб, 2020 йил 15 август кунига қадар пулини олиб келиб беришни ваъда қилади. Вақтдан унумли фойдаланиб, олдиндан топиб қўйилган харидорга чорва молларини пуллаб юборган уддабурон, фуқаро Ж.Хни хотиржам қилиш ва ортиқча шубҳага бормаслигини таъминлаш мақсадида сотувдан тушган пулларнинг 2 миллионини келтириб  бериб, қолган пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

           Бундан ташқари, 1992 йилда Навбаҳор туманида туғилган,  Совунгар МФЙда яшовчи фуқаро У.С га тегишли бўлган нархи 180 миллион сўмлик ўн тўрт бош қора молни оғзаки равишда келишиб, пулини 2020 йил 01 август кунига қадар олиб келиб беришини ваъда қилиб, сотиб юборади. Сотувдан тушган пулларнинг бир қисми (55 миллион сўм)ни  бериб, қолган пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.  Ўрганишлар натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳар иккала ҳолатда ҳам фирибгарлик жинояти содир этилган деб топилди.  Ҳамда Н.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

          Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech