4 Феврал 2023 йил 411

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ИИБ инспекторларининг ҳисобот учрашуви бўлиб ўтди.

Факультетлар деканлари ўринбосарлари ҳамда тюторлар иштирок этган тадбирда Навоий давлат кончилик  ва техналогиялар университетида фаолият олиб бораётган вилоят ИИБ  Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ҳамда профилактика инспекторлари олийгоҳда талабалар ўртасида  юзага келаётган жиноятчилик ҳолатлари юзасидан ахборот беришди.

Шундан сўнг, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тюторлар билан ҳамкорликда қилиниши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди ва қўшма режа ишлаб чиқилди.

Келгусида олийгоҳ ҳудудида жиноят содир бўлишини олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech