29 Ноябр 2022 йил 439

Навоий ИИБ ходималари фаоллик кўрсатмоқда

Шу кунларда республикамизнинг барча вилоятлари қатори Навоий  аёллари орасида ҳам «Йил аёли», “Гендер тенглик фаоли”, “Энг наъмунали тадбиркор” ҳамда “Энг наъмунали бошланғич ташкилоти“ кўрик-танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Кўрик-танловдан мақсад-аёлларнинг оила ва жамиятда тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг қобилиятларини юзага чиқариш, адолатли ва оқила аёлларни атрофдагиларга намуна қилиб кўрсатишдан иборатдир.

Танлов иштирокчилари орасида вилоят ИИБнинг фаол ва ташаббускор аёлларининги борлиги, уларнинг  танлов ғолиби ҳамда фаол иштирокчиси сифатида эътироф этилаётгани қувонарлидир. “Гендер тенглик фаоли” кўрик танловининг  вилоят босқичида Зарафшон шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор  катта лейтенант  Озода Асадова фаол қатнашиб  2-даражали диплом билан тақдирланди. Шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг мамлакат ҳаётида фаоллигини оширишда муносиб ҳисса қўшган вилоят ИИБ ММИ  ва КБТХ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Сарвиноз Душанова фахрли 2-ўринни эгаллади.

Жонкуяр ва фидоий фаолларимизни ютуқлари билан вилоят ИИБ жамоаси номидан қутлаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз!

 

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech