4 Январ 2021 йил 266

Навоий шаҳрида ўтказилган сайёр суд мажлисларида ИИБ ИИО пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумларга бир қатор енгилликлар берилди

          2020 йил 24 декабрьда жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлиси Навоий шаҳар “Ўзбекистон” МФЙда ўтказилди. Навоий шаҳар ИИО Пробация гуруҳи хисобида жазо муддатининг тегишли муддатини ўтаб, тузалиш йўлига ўтган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 12 нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазодан шартли равишда муддатидан олдин озод этилди. Маҳкум Ф.Қга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 95-моддасига асосан тайинланган жазо бекор қилинди ҳамда 1 нафар маҳкум Ф.А ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб, қонунларни менсимасдан келганлиги учун Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 46-моддаси 4-қисмига асосан ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси худди шу муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.

          Шунингдек, Навоий шаҳар “Жанубий” МФЙда ўтказилган жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлисида Навоий шаҳар ИИО Пробация гуруҳи хисобида турган 11 нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддатидан олдин шартли равишда озод этилди. 1 нафар маҳкума М.Д ҳомиладорлиги сабабли ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 75-моддасига асосан озод этилди ҳамда 1 нафар маҳкум В.Мга Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 46-моддасига асосан ўталмай қолган  ахлоқ тузатиш ишлари жазосини худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди ҳамда унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

         Сайёр суд сўнггида Навоий шаҳар ИИБ ИИО Пробация гуруҳи томонидан маҳкумларга қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслиги бўйича тушунтиришлар берилди.

           Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech