18 Феврал 2023 йил 328

Навоий шаҳрида ИИБ ходимлари томонидан 8-мактаб ўқувчилари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

Навоий шаҳар ИИБ ходимлари Гиёҳвандлик ойлиги доирасида 8-сонли мактаб ўқувчилари учун тарғибот тадбири ташкил қилди. Учрашувда Навоий шаҳар ИИБ ҲПБ катта инспектор-психологи майор Лола Ўроқова сўзга чиқиб ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддаларни қабул қилишнинг оқибатлари, аянчли якуни ҳақида гапирди. Шунингдек, ёшларни гиёҳванд ҳамда психатроп моддалар савдоси билан шуғулланишига йўл қўймаслик, ахборот хуружлари ва мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш бўйича ўз тавсияларини берди. Бугунги кунда турли хил психотроп моддалар таъсири остига тушиб қолган ўқувчи-ёшлардан ўз манфаати йўлида фойдаланаётганларнинг тарғиботларига алданиб қолмасликлари тушунтирилди.

Тадбир якунида гиёхвандликни олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатилди хамда шу мавзудаги видеоролик  намойиш этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

        

 

Text to speech