9 Январ 2021 йил 253

Навоий шаҳридаги меҳрибонлик уйида Ватанпарварлик тадбири ташкил этилди

         Жорий йилнинг 9 январь куни вилоят ИИБ ҳамда Динамо спорт клуби ташаббуси билан Навоий шаҳридаги меҳрибонлик уйида тадбир ўтказилди. Ватанпарварлик ойлиги ҳамда 14-январь ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ҳамда армлестлинг турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, муросасиз ўтган баҳсларда ғолибликни қўлга киритган ҳамда фаол иштирок этган ўқувчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

        Тадбир давомида вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимларининг махсус чиқишлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Шундан сўнг бўлғуси ватан ҳимоячилари намойишга қўйилган ҳарбий қурол аслаҳаларни кўздан кечириб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

        Бу каби тадбирлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.        

                        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech