14 Сентябр 2020 йил 306

Навоий вилояти 3-сектор раҳбари Хатирчи тумани аҳолиси билан учрашди

     Юртимизда олиб борилаётган самарали ислоҳотлар, аввало, халқ манфаатларига хизмат қилиш, аҳоли турмуш-тарзини янада яхшилашга қаратилган бўлиб, бу борадаги ишлар ўзининг амалий натижаларини бериб келмоқда. Хусусан, Навоий вилояти ИИБ бошлиғи 3-секторга қарашли Хатирчи тумани аҳолиси, ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг мавжуд муаммолари билан яқиндан танишди.

     Шунингдек, йиғилишда туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Учрашувда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи энг асосий мавзуларидан бири бўлди.

     Сектор раҳбари назоратида тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқ, кўрсатма ва таклифлар бериб ўтилди. Учрашув давомида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Очиқ мулоқот жараёнида аҳоли мурожаати ўрганиб чиқилиб, 21 нафар фуқаро иш билан таъминлади. Хусусан, 15 нафар хотин-қизларнинг янги иш ўрнига эга бўлиши улар ҳаётида унутилмас воқеанинг бирига айланди.

     – 10 йилдан буён ишсизлик муаммосидан қийналиб келаётган эдим, – дейди туманнинг “Мустақиллик” МФЙда истиқомат қилувчи Г.Ҳамроева. – Ишсизлигим сабаб қилган мурожаатим беэътибор қолдирилмади. Айни пайтда 3-сектор раҳбари кўрсатмаларига асосан иш ўрнига эга бўлдим.

     Бир сўз билан айтганда, туманда ташкил этилган ушбу учрашувда фуқаролар муаммолари ўз ечимини топди. Самарали ташкил этилган сайёр қабуллар ҳудуд бўйлаб давом этади. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech