10 Ноябр 2020 йил 280

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган "Ёлғиз ўғлимни ногирон қилган шахсни топиб бўлмаяпти" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан расмий МУНОСАБАТ

2020 йил 11 сентябрь куни соат 17:30ларда Хатирчи тумани “Худдон” МФЙда яшовчи, 2003 йилда туғилган, вояга етмаган фукаро Бобоқулов Қувончбек Бахрон ўғли ушбу маҳаллада яшовчи фукаро Ёрмаматов Собир ЖЎрақуловичга тегишли “ЖИН” аппаратида ишлаётган вақтида, эҳтиётсизлиги оқибатида чап қўли аппаратнинг айланувчи паррагига кириб кетиб, туман СТЭБнинг хулосасига кўра, умумий меҳнат қобилиятининг учдан биридан кўпроғи турғун йўқотилишига олиб келган “оғир тан жароҳати” олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган далиллар, томонларнинг кўрсатмалари ҳамда иш бўйича Навоий вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига асосан, вояга етмаган Қ.Бобоқулов билан юз берган бахтсиз ҳодиса Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги №286-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги Низом талабларига тўғри келмаслиги, яъни С.Ёрмаматов билан вояга етмаган Қ.Бобоқулов ўртасида меҳнат муносабатлари мавжуд эмаслиги ҳамда ушбу бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар турига кирмаслиги аниқланганлиги, тўпланган ҳужжатлар юзасидан С.Ёрмаматовнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 257-моддасида кўрсатилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш” жинояти таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатишдан рад қилинди.

Бироқ, текширув ҳаракатлари давомида фуқаро С.Ёрмаматов вояга етмаган Қ.Бобоқуловни меҳнатга жалб қилганлиги ҳамда яшаш ҳовлисининг оғилхонасида пахтани чигитидан ажратадиган “ЖИН” аппаратини яширинча ўрнатиб, ноқонуний фаолият билан лицензиясиз шуғулланиб келганлиги ҳолатида фуқаро С.Ёрмаматовнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 491-моддаси ҳамда 165-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжудлиги тасдиқланганлиги сабабли, С.Ёрмаматовга нисбатан ушбу моддалар билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун Хатирчи тумани Маъмурий судига юборилган.

Вояга етмаган Қ.Бобоқуловнинг отаси Б.Б.Раҳимовга бахтсиз ҳодиса натижасида вояга етмаган ўғлига етказилган моддий зарарни ундириш, мурожаатлари ва кўрсатмаларида келтириб ўтган ҳолатлар юзасидан даъво қилиш бўйича белгиланган тартибда фуқаро С.Ёрмаматовга нисбатан фуқаролик судига мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида тушинтирилган.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech