25 Май 2023 йил 300

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Нурли масканнинг сўнги қўнғироқ тадбирида иштирок этди

 Навоий шаҳрида жойлашган кўриш имконияти чекланган болалар махсус интернатида сўнги қўнғироқ тадбири кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Тадбир аввалида вилоят ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб  президент табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, битирувчиларнинг келгуси ҳаётида муваффаққият тилаб, аъло бахолари ва намунали хулқи билан жамоада ўрнак бўлаётган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурнома билан тақдирланишди. Турли туман табриклар-у, шеър қўшиқлар тараннуми битирувчи ёшларнинг қалбида ўчмас из қолдириши шубҳасиз. Ишонамизки, Нурли маскан битирувчилари келажакда ўз ўрнини топиб жамият ривожига ҳисса қўшадилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech