10 Март 2023 йил 349

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Томди тумани аҳолисининг муаммоларини ўзрганди

Жойларга ташриф буюриб олис ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммолларини ўрганиш бугуннинг асосий талабидир.  Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарининг Томди туманида ташкил этилган сайёр қабули ҳам айни шу мақсадга йўғрилди.

 Сайёр қабулда томдилик фуқароларнинг 39 нафарининг турли масалалар бўйича мурожаатлари ўрганилиб 10 нафар фуқароларнинг муаммоси жойида ҳал этилди. 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.  7 нафарининг мурожати ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

Томди туманида жойлашган барча йирик тадбиркорлик субъекти раҳбарлари ҳамда давлат органлари маъсуллари иштирок этган сайёр қабулда имтиёзли кредит олиш,  электр трансформатори, моддий ёрдам, ҳарбий хизматга бориш каби масалалар ўрганилди. Шунингдек, мутасаддилар баҳор мавсуми бошланиши муносабати билан ерга манзрали кўчатлар ўтқазишди. Тадбир якунида ёшлар билан учрашилиб, уларнинг келажакдаги орзу-мақсадлари бўийча суҳбатлашилди. Спортда ижобий натижаларга эришган ўқувчиларга совғалар улашилди. 

Аҳоли билан бу каби учрашувларнинг ташкил этилиши туман аҳлининг турмуш шароитларини яхшилэашга ҳамда давлатдан рози бўлиб яшаш ҳиссини оширишга хизмат қилиши шкбҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech