26 Декабр 2022 йил 263

Навоий вилояти ИИБ ходимаси “Энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танловининг республика босқичида ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан "Аёли эъзозланган юрт" шиори остида “Йил аёли” миллий танлови, шунингдек, “Энг намунали бошланғич ташкилоти” ҳамда “Энг фаол тадбиркор аёл” кўрик-танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг “Энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танлови хотин-қизларни меҳнат шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда фидоийлик билан меҳнат қилаётган бошланғич ташкилотлари раисаларини аниқлаш, уларнинг илғор иш тажриба ва услубларини кенг ёйиш мақсадида уч босқичда ташкил этилди.

Танловнинг республика босқичи якунига кўра Навоий вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича  ўринбосари майор Сарвиноз Душанова “Энг намунали ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти” номинацияси ғолиби деб топилиб, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан диплом ҳамда 3 миллион сўм миқдориа пул мукофоти билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech