15 Сентябр 2020 йил 332

Навоий вилояти ИИБ ходимлари иштирокида Қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган онлайн видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

     Ҳукуматимиз томонидан жорий этилаётган тартиб-қоидалар, қабул қилинаётган қонун ва фармонлар, аввало, халқ манфаатларига хизмат қилишга қаратилган. Қонун кучи ўз ўрнида ижро этилиши ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига тадбиқ этилиши билан устувордир. Хусусан, жорий йил 14 сентябрь куни Навоий вилояти ИИБ мажлислар залида соҳа ходимлари иштирокида 2020 йил 17 августда қабул қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-633-сон Қонуни ижросини таъминлашга қаратилган онлайн ўқув машғулоти ўтказилди.

   Дастлаб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтирди. Мазкур видеоселекторда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошкармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошкармаси бошлиғи, полковник У.А.Гайназаров иштирок этиб, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг баённомалари, “2019-2020 йилларда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси”, ахборот-тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича медиа-режалар, одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия ва ҳудудий комиссиялар фаолиятини юритиш ҳамда янги таҳрирдаги Қонун ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

     Тадбир давомида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Навоий вилояти ИИБ ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари, шаҳар-туман ҳудудий комиссияларини вакиллари, масъул котиблари ҳамда шаҳар-туман ИИБ ходимлари иштирок этди. Соҳа ходимлари мавзу доирасида ўзаро фикр алмашиб, етарли тажриба ва малакага эга бўлдилар.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech