23 Ноябр 2021 йил 558

Навоий вилояти ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг "Кўп кураш тури" бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрь кунидаги "Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги 238-сонли Фармойиши талабларига мувофиқ Навоий вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ва жанговар шайлигини ошириш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ўртасида спортнинг "Кўп кураш тури" бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 9 та жамоа иштирок этиб, 3-ўринни Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жамоаси, 2-ўринни Жиноят қидирув жамовси ва фахрли биринчи ўринни Жамоат тартибини сақлаш жамоаси қўлга киритди. Мусобақа якунида ходимлар диплом ва кубог билан тақдирландилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech