3 Декабр 2020 йил 301

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ходимларнинг оилавий турмуши ўрганилмоқда

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ходимларнинг турмуш тарзидан хабардор бўлиш, фарзандлар тарбиясида ўрнини янада ошириш мақсадида оилавий аҳволи ўрганилди. Соҳа жонкуярларининг ота-онаси ҳамда оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилиб, яшаш шароитлари кўздан кечирилди.

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, – дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари, капитан Алишер Эгамов. Соҳа машаққатини ўзининг шарафли бурчи деб билган, Ватан тинчлиги учун ҳаловатидан воз кечиб, туну-кун хизматда шай турган ходимларимиз халқимизнинг ифтихоридир. Энг асосийси, уларни қўллаб-қувватловчи оила аъзоларининг сабр ва матонати таҳсинга сазовор. Уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш бошқарма зиммасидаги вазифадир.

Бу каби эътибор ва ташрифларнинг мунтазам давомийлиги Ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган фидойиларнинг руҳиятини кўтариши билан бир қаторда, зиммаларидаги масъулият ҳамда ватанпарварлик ҳиссини мустаҳкамлайди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech