27 Январ 2021 йил 360

Навоий вилояти ИИБ ППХ ҳамда ЖТСБ ходимлари ИИВ Навоий Академик лицейига ташриф буюришди

    Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг жанговор билимларини ошириш мақсадида  Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан ИИВ Навоий Академик лицейига ташриф буюришди. Ўқувчилар билан суҳбат ўтказилиб, махсус воситалар ва улардан фойдаланиш борасида ўқув машғулоти ташкил этилди. 

Унда ўқувчи ёшларга жанговор қурол-аслаҳалар тўғрисида тўлиқ ва қизиқарли маълумотлар берилди. Шундан сўнг, улардан фойдаланиш бўйича ўзларининг тавсияларини беришди.  Ўтказилган ўқув машғулоти ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотиб, уларда соҳага бўлган қизиқишни яна бир карра оширди.  

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech