15 Декабр 2020 йил 230

Навоий вилояти ИИБ ППХ ҳамда ЖТСБ Кинология хизмати ходимлари фаолиятига бир назар

         Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган хизмат итлари иштирокида вилоятимиз ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ва уларни иссиқ изида фош этишда  хизмат итларининг ўрни алоҳида. Кинология хизмати ходимларининг сай-ҳаракатлари ҳамда ўргатилаётган хизмат итларининг шаклланган кўникмалари натижасида аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўплаб кўнгилсизликларнинг юзага келишини бартараф этиб келмоқда.

       Ҳозирги кунда Кинология хизмати ФМБда жами 14 нафар ходимлар хизмат қилишмоқда. Немис овчарка, шарқий европа овчарка, малинуа, лабрадор ва рус спаниел зотли  64 бош хизмат итлари доимий парваришланиб, улар кўмагидан кенг фойдаланилиб келинмоқда. Ушбу хизмат итларининг тайёргарлик даражаси, ўргатилаётган кўникмаларнинг тезроқ шаклланиши, чаққонлиги кўп жиҳатдан ветеринария хизмати ходимлари фаолияти маҳсулидир.

       "Ҳар бир хизмат итининг тўғри парвариш қилиниши, ўз вақтида озуқа ва сувларининг бериб борилиши, хизмат итлари сақланадиган волъерларнинг тозалиги, ипитомник ҳудуди, хизмат хоналарининг санитария-гигиена талаблари асосида сақланиши, шунингдек, хизмат итларининг соғлиғига эътиборли бўлиш  ветеринар-профилактик тадбирларини олиб бориш ҳамда соғлигида салбий ўзгаришлар кузатилган хизмат итларига зудлик билан ветеринар муолажаларни олиб бориш Кинология хизмати ветеринария хизмати ходимларининг ажралмас фаолияти ҳисобланади, - дейди Кинология хизмати ФМБ ветеринария хизмати бошлиғи, лейтенант Бегзод Эштемиров. 

       Ҳозирда Кинология хизмати  ходимларига ўз хизмат фаолиятларини олиб боришлари учун барча шароитлар яратилиб, сақланаётган хизмат итларини қуруқ озуқа билан озиқлантириш амалиётга жорий этиб  борилмоқда.

              Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech