29 Июл 2022 йил 319

Навоий вилояти ИИБ Пробация назоратидаги 14 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилди

Ҳукумат қарорлари билан мамлакатимизда кўплаб маҳкумлар авф этилиб эркин ҳаётга қайтмоқда. Берилган имконият сабаб озод этилган маҳкумлар орасида ҳалол ҳаёт йўлида меҳнат ва истиқомат қилаётганлар шу билан бирга ватан равнақига ҳисса қўшишга бел боғлаганларни кўриб қувонасиз киши. Яқинда Навоий вилояти ИИБ Пробация маъмурий биносида бўлиб ўтган суд жараёнида ҳам Пробация назорати остида турган, тузалиш йўлига ўтган 14 нафар маҳкумларнинг жазолари муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.. Таассуфки, Пробация назорати остидаги 3 нафар маҳкмнинг жазоси оғиррогига алмаштирилди. Боиси улар жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармасдан келаётган эди.

Шу куни вилоят ИИБ Пробация маъмурий биносининг мажлислар залида яна бир тадбир ташкил этилди. Вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи Отабек Илбаев раҳбарлигида Пробация назорати остида турган тузалиш йўлига ўтган, жиноят содир этишга мойил ҳамда жиноят содир этиш хавфи юқори бўлган 40 нафар маҳкумлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида маҳкумларнинг муаммолари эшитилди ҳамда 5 нафар маҳкумларнинг муаммоаларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотларга тақдимнома киритилди ва ижроси назоратга олинди. Якунида эса уларнинг келгусидаги режалари, улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида суҳюатлашилди.

 

 

 

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech