26 Январ 2021 йил 374

Навоий вилояти ИИБ танлов эълон қилади!

    Навоий вилояти ИИБ таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллик таваллуд санаси муносабати билан "Навоий ғазаллари шайдосиман" шиори остида танлов эълон қилади. Танловда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишлари мумкин. Навоий яшаган давр руҳини жонлантирган ҳолда Навоий ғазаллари ва рубоийларини ёддан ифодали айтиб, 2 дақиқадан кам бўлмаган ҳамда 5 дақиқадан кўп бўлмаган видеоролик шаклида жўнатишлари сўралади. Видеороликлар жорий йилнинг 3 февралигача вилоят Кадрлар бошқармасида қабул қилинади. 

 Ғолиблар қуйидаги қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланади:
1-ўринга телевизор
2-ўринга электр печ
3-ўринга Кукмара ултрагранит қозони

 Ғолиблар Навоий таваллуд санаси арафасида эълон қилинади.

 Мурожаат учун телефонлар: (93) 439 44 11, (97) 668 50 02       

           Навоий вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Text to speech