3 Декабр 2020 йил 260

Навоий вилояти ИИБ томонидан Хатирчи туманидаги пиротехника воситалари савдосининг олди олинди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Хатирчи туманида ИИБ ЖҚБ, ҲПБ, ДХХ туман бўлими ходимлари хамда Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида “Янги йил” байрами арафасида ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида,  тумандаги “Сангижуман” МФЙда яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро К.В. "Тамабахрин" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларга сотиш мақсадида уйида жами 42 (қирқ икки) дона пиротехника воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар холислар иштирокида текшириб кўришлик мақсадида тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида, туманнинг “Бўғирдоқ” МФЙда яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро И.Ф. маҳалладошларига сотиш мақсадида уйида жами 120 (бир юз йигирма) дона пиротехника воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech