21 Январ 2023 йил 235

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари Кармана туманидаги ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидани хабар олди

Вилоятимиз бўйлаб айни дамда ҳаво ҳарорати кескин совиган кунларда ўтказилаётган "Меҳр" профилактик тадбири давомида якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд инсонларга саҳоват кўрсатилиб, ўксик кўнгилларга меҳр улашилиб келинмоқда.

Кармана тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда якка ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олишди. Ташрифдан  боши осмонга етган хонадон егалари, кекса нуронийлар саҳоватпеша халқнинг халоскорлари дея дуога қўл очишди. Бу каби хайрли ишлар туманннинг бошқа маҳаллаларида профилактика инспекторлари томонидан давом эттирилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech