21 Январ 2023 йил 311

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари "Меҳр" профилактик тадбирларида фаол иштирок этишмоқда

Жорий йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дея эълон қилиниши бежиз эмас. Сабаби, сўнгги йилларда ҳаётимизда жорий этилаётган барча ислоҳотларнинг марказида инсон қадри ва манфаатлари тургани барчага аён.  Ички ишлар тизимида ташкил этилаётган тадбирларнинг бош мақсади ҳам халқ оғирини енгил қилиш, ёрдамга муҳтожларни аниқлаш ва муносиб турмуш шароитларини яратишда кўмаклашишдир. Бинобарин, республикамиз бўйлаб олиб борилаётган  “Меҳр” профилактик тадбирларда Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.  Жумладан, Навоий шаҳри ҳудудида айни синовли кунларда ёлғиз ўзи яшаётган кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ҳолидан хабар олинди. Бунда соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари яқиндан ёрдам беришди. Маҳаллаларда истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ёлғиз яшовчи кексалар хонадонларига борилиб, ижтимоий, тиббий кўмак кўрсатилди.

  Саховат тадбирида Навбаҳор ҳамда олис Учқудуқ ва Нурота  тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ  ходимлари ҳам хотин-қизлар бўлими ходимлари ва маҳалла вакиллари ҳамкорликда туман ҳудудидаги маҳалла ва овулларда аҳоли хонадонларини яқиндан ўрганиб, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатди. Ҳонадон юмушларига ёрдам беришди. Кексалик чоғида нуронийларимиз ўзларини ёлғиз ҳис қилмаслиги, бирор бир ҳуқуқбузарлик ёки жиноят қурбони бўлишининг олдини олиш мақсадида ҳам улардан доимий хабардор бўлиб туриш муҳим аҳамият касб этади.

Бир сўз билан айтганда, бундай ҳайрли тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад  нафақат уларга кўмаклашиш, балки ёш авлодга ўрнак бўлиш ҳамда фуқароларимизни бу ҳайрли тадбирларга жалб этишдир. Зеро, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашга хизмат қилаётган ички ишлар ходимларининг бу каби хайрли ва эзгу ишлари барчага ибрат қилгулик.

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

Text to speech