24 Январ 2021 йил 376

Навоий вилояти ИИБда “Ҳарбий топография” бўйича ўқув амалий машғулотлар ўтказилди

   Ички ишлар органлари раҳбарлар таркибининг “Ҳарбий топография” бўйича билим ва кўникмаларини ошириш  мақсадида 2021 йил 23 январь куни Навоий вилояти ИИБ ўқув базасида вилоят ИИБ раҳбари ташаббуси билан соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот даврида асосий эътибор Ички ишлар органлари ходимларининг Ҳарбий топографик хариталар билан ишлаш, улардан фойдаланиш, юзага келган тезкор вазиятни топографик хариталарда акс эттириш каби вазифалар тушунтирилиб, амалда бажариб кўрилди.

   Бу каби амалий машғулотлар ходимларда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда куч ва воситаларни тўғри тақсимлаш ва юзага келган тезкор вазиятни назорат қилиш каби кўникмалар ҳосил қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

          Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech