30 Июн 2022 йил 172

Навоий вилояти ИИБда "Ёшлар куни" муносабати билан бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди

Юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, қаратилаётган эътибор ҳамда шарт-шароитлар ҳар бир ёшнинг қалбини ғурур ва ифтиҳорга тўлдиради. Хусусан, ички ишлар тизимида ҳам ёш кадрларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳа тараққиётининг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида “Ёшлар куни” муносабати билан ёш ходимлар орасида хизмат вазифсига сидқидилдан ёндашиб, халқ тинчлиги ва осойишталигини сақлашда жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ходимларга ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатилди.

Дастлаб ходимлар ижимоий ҳимоя қилиш комиссияси томонидан “Ходимбай” ишлаш тизими орқали  ўрганилиб ўзи ва яқин қариндошларини даволатиш ҳамда тўй-маросимлари учун пул маблағлари ажратилди. Шунингдек, хизматда юқори натижаларга эришган умидли соҳа вакиллари ҳам рағбатлантирилди. Келгусида бундай рағбатдан руҳланган ёш ходимлар хизматида унум ва барака бўлиши шубҳасиз.  

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech