16 Март 2023 йил 295

Навоий вилояти ИИБда хизмат интизоми ҳамда касб маданияти бўйича психологик тренинглар ташкил этилмоқда

Юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида туну кун хизмат жойида хозир, мақсадига собит ички ишлар ходимлари ҳар кун ҳар дақиқа турли вазиятларга гувоҳ бўлиши, муаммоларга дуч келиши эҳтимолдан ҳоли эмас.  Ана шундай шароитда руҳий зўриқишларга учрамаслик ва шахсий таркиб жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш, бевосита мулоқотларда зиддиятдан қочиш каби психологик усулларни ўзлаштириш муҳим аҳамият касб этади.

   Бугун ижтимоий-маънавий, руҳий муҳитини янада яхшилаш, хизмат самарадорлиги, масъулият ва жавобгарлик ҳиссини ҳамда коммуникатив мулоқотни таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ шахсий таркиби ходимлари билан психологик тренинг ташкил этилди. “Фаолиятда стрессли вазиятларнинг салбий оқибатларини камайтириш” деб номланган тренингда мулоқот самарадорлиги ва унга таъсир этувчи ташқи омиллар тўғрисида сўз борди.  Жумладан, аҳоли билан мулоқотда салбий таъсирларга берилмаслик, ўз-ўзини назорат қилиш ва бошқариш, стресс ва стрессли вазиятларда аффект ҳолатларга тушмаслик бўйича тавсиялар берилиб психологик иммунитетни оширишга доир эслатмалар тарқатилди.

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech