14 Март 2023 йил 331

Навоий вилояти ИИБда очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Бугун Навоий вилояти ИИБда очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Бунда вилоятда жойлашган ҳарбий қисм аскарлари ҳамда ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари ташриф буюриб кун учун тайёрланган кўргазмаларни томоша қилишди.

Кўргазмадан ички ишлар органларида ишлатиладиган қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникалар жой олди. Айниқса, изқувар-экспертик асбоблар ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Бошқарма биносидаги ватанпарварлик бурчаги ва ИИБ ходимлари учун ташкил этилган мўжаз кутубхона ёшлар эътиборини ўзига жалб этди. 102 навбатчилик қисми, Вазиятлар маркази фаолияти билан қизиққанлар соҳанинг аҳамияти ва қулайликлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

Шунингдек, улар кинология хизматида бўлиб хизмат итлари парваришланадиган махсус хоналар ва машғулот майдони билан яқиндан танишди. Хизмат итларини чиқишлари эса йиғилганларга олам-олам қувонч бағишлади. Бу каби тадбирларни ташкил этилиши ёш авлод қалбида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантирибгина қолмай ички ишлар органида хизмат қилиш иштиёқини пайдо қилса ажаб эмас.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech