24 Май 2023 йил 231

Навоий вилояти ИИБга ташриф буюрган қарақалпоғистонлик фахрийлар бошқарма фаолияти билан танишди

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган уч авлод учрашуви каби  маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши ички ишлар тизимида ҳам анъанага айланган. Бинобарин Қорақалпоғистон республикасидан ташриф буюрган соҳа фахрийлари вилоят ИИБда ташкил этилган мўжас кутутбхона, музей фаолияти билан танишди. Зиё масканидаги турли китоблар билан танишиш баробарида музейда сақланаётган турли экспонатларни кўриб ёшлик даврларини эслашди. Шунингдек, бошқармадаги 102 тизими, видеокузатув камераларидан иборат вазиятлар маркази фаолияти билан танишди. Эл-юрт равнақи йўлида куч-ғайратини сафарбар этиш, халққа яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб ходимларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг бош мавзусига айланди. Ташриф буюрган фахрий устоз меҳмонлар вилоят ИИБ фаолияти ҳамда ташкил этилган маънавий-маърифий масканлардан катта таассурот олганликларини айтиб мезбонлик учун ташаккур билдирдилар.

 

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech