5 Ноябр 2022 йил 334

Навоий вилоятида ИИБ ходимлари учун электрошок қурилмасидан фойдаланиш бўйича ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди

ИИВ Махсус оперaцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази ходими томонидан Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ тизимида хизмат қилувчи профилактика (катта) инспекторлари билан ички ишлар органлари ходимларининг хизматда фойдаланиш учун амалиётга киритилаётган айрим турдаги электрошок воситалари, улардан фойдаланиш, қувватлантириш, қўшимча қурилмалар ўрнатиш усуллари ва бошқа имкониятлари ҳақида ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.

Ўқув-амалий машғулотларига қатнашган ходимларга Электрошок қурилмасини амалиётда қандай қўлланилиши, унга қўшимча қурилмаларни ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунчалар берилиб, кўргазмали қуроллар орқали амалиётда фойдаланиш жараёни кўрсатиб берилди.

Вилоятнинг барча шаҳар-туманларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари учун ташкил этилган мазкур ўқув-машғулоти келгусида ходимларнинг хизмат фаолиятида электрошок қурилмасини қўллаш учун кўникма ҳосил қилмоқда.

Ўқув-амалий машғулотлари якунида тингловчилар синов имтиҳонлари топшириб, электрошок қурилмасидан фойдаланиш имкониятларини берувчи сертификатлар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech