9 Январ 2023 йил 326

Навоий вилоятида республика ишчи гуруҳи аъзолари ўрганишлар олиб бормоқда

Навоий вилояти ҳудудида аҳоли норозиликларини барвақт олдини олиш қиш мавсуми давомида об-ҳаво ҳароратини кескин пасайиб кетиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган турли муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилинишини таъминлаш ҳамда аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Навоий вилоятига ташриф буюрган республика ишчи гуруҳи вакилларининг вилоят мутассадди ташкилот масъул раҳбарлари билан биргаликда ҳудудларга чиқилди. Мазкур соҳада амалга оширилаётган ишларни ўз жойида ўрганиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Навоий шаҳар ИИБда ташкил этилган ҳудудий “штаб ишчи гуруҳи” аъзолари фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Навоий шаҳар ИИБда ташкил этилган штаб ишчи гуруҳи аъзоларига жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора-тадбирлар юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди, сектор раҳбарлари ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, аҳоли орасидаги муаммоларни аниқлаш, хусусий мактабгача таълим муассасаларни ўрганиш, штаб аъзоларига қўшимча комьпютер жиҳозлари ҳамда телефон аппаратлари ўрнатиб берилиши бўйича топшириқлар берилди.  Бундан ташқари, Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган марказий деҳқон бозори, савдо дўконлари, йирик савдо мажмуаларига борилиб, аҳолига сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўрганилди ҳамда шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти билан танишди.

Шаҳар-туманлар ҳудудига асосий иссиқликни етказиб берувчи ташкилот “Иссиқлик манбаи”  ДУК фаолияти билан танишилди. “Иссиқлик манбаи”  ДУК жами 1242 та кўп қаватли уйларга, хусусан, шаҳар ҳудудидаги 738 та кўп қаватли уйлар ва 24 та ётоқхоналарга иссиқлик таъминотини етказиб беради.

Шу жойнинг ўзида “Иссиқлик манбаи”  ДУК раҳбари ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, Шаҳар ҳудудида жойлашган марказий шифохонада биносининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказида даволанаётган беморларга куз-қиш мавсумида яратилган шарт-шароитлар ўрганилганда, шифохона марказлаштирилган иситиш тизимига уланганлиги, аммо бинонинг айрим жойларида иситиш тизими ишламаётгани аниқланди. Мазкур вазифага алоқадор бўлган маъсулларга топшириқлар берилди.

  Шу куни, Кармана туман ИИБда ташкил этилган ҳудудий штаб ишчи гуруҳи аъзолари фаолияти ўрганилди. Ўрганишлар давомида Кармана туман ИИБда ташкил этилган штаб ишчи гуруҳи аъзолари томонидан туман ҳудудида куз-қиш  мавсумини  беталофат ўтказиш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, жамоат транспортини тартибга солиш, ёқилғи-энергитика соҳасида ҳуқуқбузарликларни фош этиш, аҳолининг норозилик кайфиятини юзага келишини олдини олиш, муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилиш, жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, сектор раҳбарлари ва штаб аъзоларининг ҳисоботлари тингланди.

Куз-қиш мавсумида ноқулай об-ҳаво шароитида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга ошрилгани ишлар билан танишиш мақсадида, Кармана тумани йўл бўлимига борилди ва ушбу йўл бўлимининг фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ўрганишлар давомида туман йўл бўлими бошлиғи томонидан ноқулай об-ҳаво шароитида йўлларда хавфсизликни таъминлаш, яъни қорни куровчи, яхлама йўлларга туз-қум сепувчи, юкловчи, ҳаракатдан тўхтаб қолган автотранспорт воситаларини шатакка олувчи автотранспорт воситалари соз ҳолда эканлиги ҳамда 60 тонна туз-қум заҳираси мавжудлигини маълум қилди. Ҳозирда мазкур йўналишдаги ишлар давомли ва тизимли олиб борилмоқда.  

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

                                                                    

Text to speech