10 Декабр 2020 йил 225

Навоий вилоятида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирлари давомида гиёҳвандлик жинояти фош этилди  

 

Навоий вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирлари давомида гиёҳвандлик жинояти билан боғлиқ ҳолат қайд этилди.  2020 йилнинг ноябрь ойи охирларида, 1978 йилда Учқудуқ туманида туғилган, якка тартибдаги тадбиркор Р.Б ўзининг яшаш хонадонида, оғирлиги 17,160 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

            Навоий вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, фуқаро хонадонидан топилган ашё ҳақиқатдан ҳам “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Р.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

 

                                    Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech