8 Май 2023 йил 209

Навоий вилоятида жойлашган 7532 ҳарбий қисмда маънавият ойлиги муносабати билан китоблар ярмаркаси ташкил этилди

 Маънавият ойлиги муносабати билан Навоий вилоятида жойлашган 7532 Ҳарбий қисмда китоб яромаркаси ташкил этилди. Ярмаркада ҳарбийлар кейинги пайтда нашрдан чиққан миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти намуналари, замондош ижодкорлар асарлари, илмий-оммабоп, болалар китоблари билан танишиш ва харид қилиш имконига эга бўлишди. Хизмат тақазоси билан янги нашр қилинаётган китоблар билан доимий танишиб боришга вақт тополмаётган ҳарбийлар учун мазкур ярмарка айни муддао бўлди. Бундай ярмаркалар орқали нафақат янги адабиётлар билан танишиш, балки ўзлари  ёқтирган адиблар, уларнинг асарлари ҳақида маълумотга эга бўлишди. Ярмарка доирасида ҳарбийлар қизиққан китоблар ҳақида суҳбатлар ташкил этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech