30 Май 2023 йил 296

Навоий вилоятида жойлашган 7551 ҳарбий қисмда уч авлод учрашуви ташкил этилди

Қоровул қўшинлари фахрийларининг бой ҳаётий ва амалий тажрибаларидан унумли фойдаланиш, шунингдек ёш авлодни Ватанга ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида 7551 ҳарбий қисмда қўшин фахрийлари кенгаши раиси ва аъзолари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Сўзга чиққан фахрийларимиз ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар билан хизмат давридаги хотиралари ҳамда ёшларни келгуси хизмат фаолиятларида асқотадиган тавсия ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар. Тадбир якунида ёшлар  ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech