11 Январ 2023 йил 267

Навоий вилоятининг Конимех туманида фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

Конимех туман  ИИБ бошлиғи уринбосари томонидан 3 секторга қарашли Зафаробод МФЙ аҳоли муаммолари,  кўп вақтлардан буён ечимини топмасдан келаётган мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр учрашувда фуқароларнинг турли масалалар бўйича 12 та мурожаатлари тинланди. Мурожаатларнинг 6 таси бандлик, 1 таси моддий ёрдам, 5 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг 6 таси қаноатлантирилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 2 тасининг ижроси назоратга олинди.

Қабулдан сўнг, “Зафаробод” маҳалласи ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши  лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech